Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан қанча қарздор?
19.05.2022 15:44,  
203

Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистондан электр энергияси учун 100 миллион доллар қарздор. Бу ҳақда “Толибон”нинг Сув ва энергетика вазирлиги расмий вакили Аҳмад Муҳаммад Нусрат маълум қилди.  

Унга кўра, Афғонистон энергетика компанияси DABS томонидан қарзларни тўлашда Ўзбекистон ва Тожикистон банкларидаги маблағ ўтказиш билан боғлиқ айрим муаммолар тўсқинлик қилмоқда. Таъкидланишича, Афғонистон томонининг тайёрлиги ва ниятига қарамай, ҳозирча тўловни амалга оширишнинг имкони йўқ. 

DABS вакили Аманулла Ғолиб кредитор мамлакатлар банклари билан боғлиқ муаммолар Украина можароси муносабати билан юзага келганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Афғонистон Марказий Осиё давлатларидан электр энергиясини харид қилиш учун йилига 300 миллион долларга яқин маблағ сарфлайди, шундан 108 миллион доллари Ўзбекистонга тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан