Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон Ўзбекистон билан тузилган 18 млн долларлик шартномани бекор қилиши мумкин
15.04.2022 18:50,  
608

Афғонистон темир йўл маъмурияти қўшни давлатлар билан мамлакат ҳудудидаги темир йўл вокзалларини ишлатиш бўйича келишувлар бўйича янги позициясини эълон қилди. Бу ҳақда Ariana News хабар бермоқда.

Расмийлар шахсларнинг хабарига кўра, ҳар йили қўшни давлатлар компанияларига стансияларни бошқариш учун ўн миллионлаб доллар тўланган.

Янги раҳбарияти ҳозирда темир йўл вокзалларини бошқаришни  Афғонистон миллий иқтисодиётига бевосита фойда келтириши учун афғон компанияларига топшириш режаси устида ишламоқда.

Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Бахту-Раҳмон Шарафат Ўзбекистон компанияси Ҳайратон портини ишлатиш учун йилига 18 миллион долларлик шартномага эгалигини маълум қилган. 

"Юкларимизнинг катта қисмини олиб ўтадиган Ҳайратон порти учун Ўзбекистон компанияси томонидан йилига 18 миллион долларлик шартнома тузилган. Афғонистон компаниялари эса бу шартномани 25 фоиз арзонга амалга оширишга тайер",  - дейди Шарафат. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан