Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон президенти Амрулла Солиҳ кучлари «Толибон»га қарши жанг бошлаган. Қўшинга генерал Абдул-Рашид Дўстум бошчилик қилмоқда
18.08.2021 08:37,  
3101

Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ (олдинроқ у ўзини мамлакат президенти деб эълон қилган эди) кучлари «Толибон»га қарши жангга киришган.

«РИА Новости»нинг Афғонистон пойтахтидаги ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, Амрулла Солиҳ кучлари Кобул шимолидаги Парвон вилояти Чориқар туманини «Толибон»дан қайтариб олган.

«Ҳозир жанглар Панжшир вилоятида давом этмоқда», дейилади манбада.

Айни пайтда генерал Абдул-Рашид Дўстум бошчилигидаги Афғонистон армиясининг 10 минг шахсий таркиби минтақага юборилмоқда.

Чориқарда стратегик аҳамиятга эга йўл Саланг туннели жойлашган. У Кобулни Афғонистон шимолидаги энг йирик шаҳар Мозори Шариф билан боғлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан