Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aфғонистон AҚШ билан келишувга биноан толибларнинг бир қисмини озод қилади
11.03.2020 18:40,  
226

Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани “Толибон” ҳаракатининг 1500 нафар аъзосини озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳаракат AҚШ раҳбарияти билан келишув доирасида юз берди, деб хабар беради Reuters.

МАВЗУГА ДОИР: АҚШ Толибон билан тинчлик шартномасини имзолади

Биринчи маҳбуслар тўрт кундан кейин қўйиб юборилади. Қарорга кўра, озод қилинган барча толиблар "жанг майдонига" қайтмаслик мажбуриятини олишлари керак.

МАВЗУГА ДОИР: АҚШ «Толибон»дан террорчи мақомини олиб ташлашни сўраб БМТга мурожаат қилди​

Умуман олганда, озод қилиш жараёни 15 кунни ташкил қилиши керак, яъни қамоқхонадан кунига юз киши чиқиб кетиши кўзда тутилган. Шу билан бир қаторда, Aфғонистон ҳукумати толиблар билан музокараларни давом эттириш ниятида ва агар улар олдинга силжишса, мамлакат расмийлари кунига қўшимча 500 маҳбусдан (умумий сони 5000 кишидан иборат) қўйиб юборадилар.

МАВЗУГА ДОИР:  Ашраф Ғани: Афғонистон 5000 толибонни озод қилиш мажбуриятини олмайди

Толибонни озод қилиш ҳаракати, афғон расмийлари ва AҚШ нинг февраль ойи охирида имзолаган келишув шартларидан биридир. Мақсад, Aфғонистондаги 18 йиллик урушни тугатиш. Пентагон мамлакатдаги AҚШ ҳарбий контингентини 8600 кишига қисқартирилишини эълон қилди. Ҳужжатда AҚШ қўшинларининг Aфғонистондан босқичма-босқич олиб чиқилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан