Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон президенти коронавирусга тест топширди
21.04.2020 15:24,  
190

Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани ва унинг рафиқаси коронавирус учун тест топширди. Натижалар салбий чиқди дея маълум қилди президент вакили Содиқ Сиддиқий.

Ҳозирда президент саройида хизмат қиладиган 40 нафар хизматчида коронавирус қайд этилган. Ўтган ҳафтадан бери Ғани ҳукумат йиғилишларини видеоконференция шаклида ташкил қилган.

«COVID-19 учун тест президент ва биринчи хонимнинг ўз хоҳиш-иродаси билан ўтказилди. Иккала натижа ҳам салбий. Президент соғлом ва ҳукуматнинг ҳаракатларини ҳар жабҳада олиб бормоқда. Унинг иш муҳити хавфсиз ва соғлом бўлишини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган», - деб ёзди Сиддиқий ўз твиттерда.

Ҳозирда Афғонистонда 1092 та коронавирус ҳолати тасдиқланди, улардан 36 таси ўлим билан якунланган. 150 нафар бемор бутунлай соғайиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан