Афғонистон қаршилик кучлари толиблар ҳукумати таркибига киришга тайёр эканини билдирди

Афғонистон қаршилик кучлари толиблар ҳукумати таркибига киришга тайёр эканини билдирди

Толиблар назоратида бўлмаган Панжшер вилоятининг қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масуд Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузиш бўйича музокараларга тайёр экани маълум қилди.

"Биз сиёсий музокаралар орқали “Толибон” билан инклюзив ҳукуматни шакллантиришга тайёрмиз, ўзида экстремизмни ифода этадиган афғон ҳукуматини шакллантириш мақбул эмас", — деди у Asharq Al-Awsat газетасига берган интервьюсида.

Маъсуднинг таъкидлашича, қаршилик кучлари толиблар билан алоқани қўллаб-қувватлайди.