Афғонистон Ташқи ишлар вазири Тошкентга келяпти

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Тошкентга келяпти

Ҳаниф Атмар

2020 йилнинг 28-29 август кунлари Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ташриф дастурида ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.