Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон юз йиллик саройдан коронавирус учун касалхона сифатида фойдаланмоқда
20.04.2020 07:42,  
290

Афғонистон ҳукумати коронавирус билан касаллангларни даволаш учун 100 йил олдин қурилган тарихий саройдан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ферузиддин Феруз маълум қилди деб хабар бермоқда РИА Новости.

Расмий очилиш маросими шанба куни бўлиб ўтди.

Пойтахт Кобулдаги «Дорул омон» саройи вақтинчалик 200 ўринли шифохонага айлантирилди.

Ферузнинг қайд этишича, саройда касалликнинг енгил симптомлари билан оғриган беморлар даволанади.

Кобулдаги «Дорул омон» саройи 1920 йилларда Германия ва Франциядан таклиф этилган меъморлар томонидан қурилган.

Бир асрлик тарихида сарой Кобул ҳокимлиги, жамоат ишлари вазирлиги, мудофаа вазирлиги ҳамда миллий музей сифатида фойдаланилган.

2005 йилдан бери расмий ҳукумат ҳимоясида.

Ҳозирда мамлакатда 933 нафар Covid-19 ҳолати расман тасдиқланган. Уларнинг катта қисми Кобул ҳамда Ҳирот вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Бутунлай соғайиб кетганлар сони 112 нафарни ташкил этмоқда.

Афғонистон ҳукумати соғлиқни сақлаш вазирлигига $15 миллион ажратган. Шунингдек, Жаҳон банки томонидан $100 миллион маблағ ажратиш ваъда қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан