Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда қурбонлар сони рекорд даражага етди
18.10.2019 18:58,  
1053

2019 йилда Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортди. Одамлар асосан низолашаётган томонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлмоқда ва жароҳат олмоқда. Бу ҳақа БМТнинг Афғонистонга кўмак миссиясининг янги ҳисоботида айтиб ўтилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойида Афғонистондаги низо туфайли 2563 киши ҳалок бўлди ва 5676 киши яраланди. Шунга ўхшаш ҳолат охирги бор 2014 йилда кузатилган эди. Мамлакатда охирги уч ой, айниқса июль қонли кечди.

“Тинч аҳоли ўртасида қубонлар сони рекорд даражага етди. Бу эса томонлар тинч аҳоли ҳимоясига кўпроқ эътибор қаратиши, жумладан ҳарбий операция ўтказиш усулларини ўзгартириши кераклигини кўрсатади”, – дейди БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси раҳбари Тадамичи Ямамото.

Унинг фикрига кўра, тинч аҳоли қурбон бўлмаслигининг олдини олишнинг ягона йўли бор – ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан