Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда яна учта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди
7.03.2020 17:40,  
425

7 март, шанба куни, Афғонистонда коронавирусни юқтириб олган беморлар сони 4 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилди деб хабар беради Reuters.

“Яна 3 та ҳолат Ҳирот вилоятида қайд этилди”, — деди Афғонистон ССВ матбуот котиби Воҳидуллоҳ Маяр.

Ҳирот ғарбда коронавируснинг Хитойдан ташқаридаги энг йирик эпидемия марказларидан бири бўлган Эрон билан чегарадош. Ҳозирда Форс ўлкасида  коронавирус билан боғлиқ 4000 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Улардан 124 таси ўлим билан якунланган.

Маяр Афғонистоннинг Эрон билан чегараси заифлигидан хавотир билдирди. Миллионлаб афғонлар қўшни мамлакатда яшаб, ишлайдилар ва кўплари мамлакатга қайтиш учун ортиб бораётган сиёсий ва иқтисодий тазйиқларга дуч келмоқдалар.

Беморлар коронавирусни юқтирган ёки юқтирмаганлигини текшириш йиллар давомида тўқнашувлар натижасида иқтисодий талофатлар кўрган афғон соғлиқни сақлаш тизимига жиддий зарар етказяпти. Вирусни аниқлайдиган тест ўтказиш харажати битта беморга $320 ни ташкил этмоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

Афғонистон касалликларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Саид Атауллоҳ Саидзайнинг сўзларига кўра, коронавирус тестлари Нидерландияга юборилади ва ўша ерда текширтирилади. Мамлакат бўйлаб карантин марказлари тайёрланган.

Ҳиротдан ташқари яна олти вилоятда коронавирус юқтирган бемор бўлиш эҳтимоли мавжуд.   

Мавзуга доир: Коронавирус Ўзбекистоннинг жанубий чегараларига қадар етиб келди — Ҳиротда фавқулодда ҳолат

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан