Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонлик қиз ота-онасини ўлдирган Толибон жангариларини ўққа тутди
22.07.2020 19:35,  
928

Афғонистонда 14 ёшли Камар Гул исмли қиз Калашников автомати билан Толибон ҳаракатининг икки жангарисини ўлдирди, бир қанчасини яралади. Ва бу орқали Гул ота-онасини ўлдирган Толибондан ўч олди, деб ёзмоқда "Россия газетаси".

Ушбу воқеа ҳақида France Press агентлигига интервью берган афғон полициячиси гапириб берди. 

Унинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш воқеа Афғонистоннинг Ғор вилоятидаги қишлоқлардан бирида юз берган. Ҳодиса қачон содир бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Маълум бўлишича, жангарилар Камар Гулнинг уйига бостириб кириб, мамлакат расмий ҳукуматини қўллаб-қувватлаган отасини ўлдирган. Эрини ҳимоя қилишга уринган қизнинг онаси ҳам жангарилар қўлида ҳалок бўлган.

"Уйда бўлган Камар Гул унинг оиласига тегишли бўлган АК-47 (Калашников) автоматини олиб, аввал ота-онасини ўлдирган жангариларни отади ва ҳалок қилади, кейин эса яна бир нечтасини ярадор қилади", - деди маҳаллий полиция бошлиғи Ҳабибраҳмон Маликзода.

Вилоят ҳокими матбуот котибининг сўзларига кўра, ҳозирда афғон ҳарбийлари Гул ва унинг укасини "хавфсиз жойга" олиб кетишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан