Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Агар педагоглардан яхшироқ дарс бера олсангиз, марҳамат...» – Шерзод Шерматов видеодарслардан хато топувчиларга
4.04.2020 20:40,  
684

МДҲ давлатлари ичида, айнан Ўзбекистон биринчилардан бўлиб барча синфлар бўйича 3 тилда инклюзив (сурдо таржима билан) онлайн дарсларни ишга туширди. Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, кунига ўртача 100 га яқин видеодарслар олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов видеодарслардаги хатоларни топиб олиб, ўқитувчиларни обрўйини тўкишга уринаётганларга муносабат билдирди:

“Вақт қисқа экани, ҳамда карантинни инобатга олиб иштирокчилар қисқартирилгани сабабли, хатолар ўтиб кетиши хавфи юқори эди. Шу вақтгача эфирга кетган 400 дан ортиқ видеодарслардан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 4-5 та хато топилиб, чайналмоқда. Афсуски, баъзи “ташаббускор” инсонлар томонидан ушбу хатоларга жуда қаттиқ эътибор қаратилиб, ўқитувчиларни обрўйини тўкишга ҳаракат бўлмоқда. Аслида эса кўп ҳолатда бу ҳаракат ўзларининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳлари ва каналларининг фаоллигини оширишга қаратилган.

Ҳозирги оғир шароитда 6 миллиондан ортиқ ўқувчиларимиз вақтларини мазмунли ўтказишларига ўз ҳиссасини қўшаётганлар фаолиятидан хато топиб, уларни устидан кулишга ҳаракатни давом эттиргандан кўра, умумий ташқи душманимиз – коронавирус (COVID-19) эпидемияси олдида барчамиз бирлашиб ўзаро ёрдам беришимиз энг яхши ечим бўлар эди.

Агар ҳақиқатда миллатимиз саводхонлиги учун шунчалик куйиниш бор бўлса, сизни ушбу жараёнга ёрдам беришга таклиф этамиз. Видеодарслар эфирга кетишидан аввал уларни кўриб берувчи муҳаррирларга эҳтиёж жуда катта.

Агар ёрдам бера олсангиз, марҳамат аввал хабар қилинган форма орқали ўз контактларингиз ва нима билан ёрдам бера олишингиз ҳақида ёзиб юборинг. Биз ҳар қандай ёрдам учун миннатдор бўламиз.

Агарда ўзингизни ҳозирги педагоглардан яхшироқ дарс бера оламан деб ҳисобласангиз, унда марҳамат, ўтилган мавзулар ичида исталган дарсни видеога ёзинг ва Фейсбукда ушбу постни изоҳларда қолдиринг. Ёнига эса солиштириш учун бизнинг базадаги қайси дарсни ўтиб берганингизни кўрсатинг (барча видеодарслар бизнинг каналларга жойланган).

Агарда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сизнинг дарсингизни бизнинг базадаги дарсдан яхшироқ деб эътироф этсалар, биз сизни телевидениега дарс ўтишга таклиф этамиз. 

Ушбу пост биринчи рус тилида ёзилганининг сабаби, негадир айнан русийзабон фойдаланувчилар ва гуруҳлар томонидан ушбу хатолар устида хайп қилиш ҳаракати кузатилмоқда. Албатта, ушбу пост орқали карантин даврида ишлай оладиган яхшироқ муҳаррирларни топишга имкон бўлиши ва ушбу хайп рус тилидаги дарсларни эфирдан олинишига йўл қўймайди, деб умид қиламиз“, — дейди Халқ таълими вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан