Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Агар велосипедда ишга қатнасангиз, ёнингизда 3 хил ҳужжат бўлиши керак – ИИВ
17.04.2020 12:33,  
2447

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда қуйидаги муҳим маълумотлар берилди:

"Агар сиз велосипеддан фойдаланиб ишга қатнаётган бўлсангиз, ёнингизда уч хил ҳужжат олиб юришингиз керак:

  • паспорт,
  • – иш жойингиз гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма,
  • – айнан карантин даврида ишга жалб этилганингиз ҳақида ташкилотдан бирон-бир ҳужжат (кўпинча бу маълумотнома кўринишида бўлади).

Бошқа мақсадларда велосипеддан ёки скутерлардан фойдаланиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.

Республика махсус комиссиясининг 13 апрелдаги 18 баёнида кўрсатилганидек, агар кўчада пиёдалар бемақсад юрганлари аниқланса, ниқоб таққан ёки тақмаганларидан қатъий назар, ОГОҲЛАНТИРИШСИЗ, маъмурий жавобгарликка тортилади.

Савдо дўконлари ва дорихоналарда фуқароларни ижтимоий масофа, яъни 2 метр масофада бўлишлари таъминланиши шарт!

Агар бунга риоя этилмаса, дўкон эгалари ва харидорлар маъмурий жавобгарликка тортилади", деди ИИВ вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан