Аграр соҳадаги ОТМларда ҳафтада 5 кунлик ўқиш ва кредит-модул тизими жорий этилади

Аграр соҳадаги ОТМларда ҳафтада 5 кунлик ўқиш ва кредит-модул тизими жорий этилади

“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4795, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

- аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади. Бунда, таълимнинг кредит тизимида ҳафтада 5 кунлик ўқиш ҳамда шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш; 

- хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа ОТМлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун 2 йил этиб белгиланади.