Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Агробанкнинг молиявий кўмаги ёрдамида яна бир йирик лойиҳа ишга тушди
21.06.2022 10:24,  
63

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида йилига 4,5 миллион кв.м. ўлчамдаги гилам ишлаб чиқариш қувватига эга "TERMEZ NATIONAL CARPETS" масъулияти чекланган жамияти Агробанкнинг молиявий кўмаги ёрдамида ишга тушурилган, дея хабар бермоқда Агробанк акциядорлик тижорат банки ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти учун бундай тадбиркорлик лойиҳаси, шубҳасиз кўлами ва бизнес йўналиши жиҳатидан ўзига хос ҳисобланади. Лойиҳанинг жами қиймати 22,2 миллион Евро бўлиб, шундан 15,5 миллион Евролик қисми Агробанк томонидан молиялаштирилган.

Жорий йилнинг 16 июнь куни бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун айнан шу лойиҳа манзилида пресс-тур ташкил қилинган. Ушбу пресс-турдан мақсад — журналист ва блогерларга лойиҳани бевосита жойида кузатиш, у тўғрисида батафсил маълумот бериш, ҳамда улар орқали халққа Агробанкнинг йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фаоллиги бошқа йўналишлар каби жадал эканлигини кўрсатишдан иборат бўлди.

Мазкур фабрикага Агробанк жалб қилган кредит линияси маблағлари ҳисобига, Европанинг энг илғор ва замонавий гилам ишлаб чиқариш станоклари сотиб олиб келиниб, ўрнатилган. Шу сабабли, маҳсулот сифати юқори. Бу эса, ўз навбатида, корхонанинг гилам маҳсулотларига нафақат ички бозор, балки қўшни давлатларда ҳам талаб пайдо бўлишига замин яратган.

Бугунги кунда тайёр маҳсулотнинг 45 фоизи қўшни давлатлар — Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Вилоятнинг географик жойлашуви масофа ва маҳсулот логистикасига ҳам қулайлик туғдиради.

Пресс-тур давомида корхона вакиллари лойиҳа тўғрисида алоҳида тақдимот ташкиллаштиришди. Корхона бош технологи Камол Алимовнинг айтишича, бугунги кунда корхонада 250 нафардан ортиқ одам меҳнат қилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йиллик маҳсулот сотуви 34,1 миллион Евро, соф фойда миқдори эса 5,6 миллион Евродан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Корхона вакиллари лойиҳанинг ишга тушиш жараёнида Агробанкнинг ўрни катта эканлигига алоҳида урғу беришди. Хусусан, банк ходимлари мазкур лойиҳа йўлга қўйилишининг барча босқичларида фаол иштирок этганлиги алоҳида қайд этилди.

Журналист ва блогерларга лойиҳанинг бошқа эътиборга молик жиҳатлари, ишлаб чиқариш жараёни, хусусан хом-ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичлар батафсил тушунтирилди.

Мазкур пресс-тур, юқорида таъкидланганидек, ҳар томонлама тубдан трансформацияланиш жараёнларини амалга ошираётган банкнинг ушбу йўналишдаги ютуқларини зимдан кузатиш имконини яратган тадбир бўлди, дейиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан