Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳоли қўлида қолган метро жетонлари қайта сотиб олинади
14.04.2022 13:52,  
72

15 апрелдан аҳоли қўлида қолган метро жетонлари амалдаги йўл ҳақи асосида Тошкент метрополитени ДУК маъмурияти томонидан харид қилинади. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябридан Тошкент метрополитенида йўловчилар учун жетонларни сотиш тўхтатилиб, автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилган эди.

Тошкент метрополитени маъмуриятининг «Газета.uz»га аниқлиқ киритишича, жетонлар ҳозирги чипта нархида — 1400 сўмдан сотиб олинади. Шунингдек, жетонлар фақатгина метрополитен маъмурияти биносида сотиб олинади, кассаллардан эмас.

Маълумот учун, «Тошкент метрополитени» ДУК биноси Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 16а-уйда жойлашган. Ишлаш вақти эса душанбадан жумага қадар, соат 9:00 дан 16:00 гача.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан