Аҳоли ва ҳокимлик ўртасидаги тушунмовчиликни ҳал қилиш учун бош вазир Хоразмга борди

Аҳоли ва ҳокимлик ўртасидаги тушунмовчиликни ҳал қилиш учун бош вазир Хоразмга борди

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳри Ашхобод кўчасида истиқомат қилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни жойига чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ижобий ҳал этиш учун бош вазирга топшириқ берган. Бу ҳақда Telegram’даги @davletovuz канали хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, ҳукумат умуман жойларда ободонлаштириш ишлари, жумладан, бузилишлар юзасидан бир гуруҳ депутатлар томонидан юборилган сўровни ўрганиб чиқмоқда, қонунчиликда белгиланган тартибда депуталарга ва жамоатчиликка бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган оммавий бузиш ишлари юзасидан депутатлар гуруҳи, адлия вазири, шунингдек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати баёнот бериб, аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасидаги зиддиятлардан хавотир билдирган эди.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида кўчмас мулк объектларини бузиш вақтидаги аҳолининг кескин норозилиги билан боғлиқ ҳодисалар юз берди.