Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатиш топшириғи берилди
16.02.2022 19:25,  
169

Йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берилди. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари 2022 йилда қоракўлчилик, қўйчилик, эчкичилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳисобига 150 минг аҳоли бандлигини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йил якунига қадар 123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, ҳар бир кластерда камида 500 бошли чорва комплекслари ташкил этилиш чоралари белгилаб олинди.

Бунда, 500 гектар майдонда озуқа экинларини алмашлаб экишни йўлга қўйган, 2021 йилда 1 минг бошга эга йирик чорвачилик комплексини ишга тушириб, 2022 йил якунига қадар 400 тонна гўшт ва 1,5 минг тонна сут ишлаб чиқаришни режалаштирган Гурландаги «Гурлан Барака текс» кластери намуна сифатида айтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан