Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
6.10.2022 10:45,  
64

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.C.” МЧЖ раҳбари Н.А. “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги “Қорақўрғон” МФЙда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 249,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликалари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан