Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинади
27.02.2020 19:42,  
327

Бугун 27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган Sof.uz мухбирининг хабар беришича, Қўмита аъзолари “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини дастлабки тарзда кўриб чиқди.

Қонун давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ишлаб чиқилган. Унда аҳолини рўйхатга олиш, респондентлар, рўйхатга олиш ҳужжатлари ва уй хўжалиги каби асосий тушунчаларнинг мазмуни очиб берилмоқда. Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Бундан ташқари, давлат органларининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда. Қонунга кўра, аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ҳужжат аҳолини рўйхатга олиш орқали демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш ва прогноз кўрсаткичларни ҳисоблаш учун ишончли манба бўлади ва ҳудудларни ривожлантиришда қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан