AIR ARABIA авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

AIR ARABIA авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

БААнинг "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC " авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC" компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди.

Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.