Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Airbus Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бермоқчи
18.04.2019 12:50,  
31

Франциянинг Airbus авиасозлик компанияси 17 апрель куни Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади тўғрисидаги мактубни имзолади. Бу ҳақда Тошкентда ташриф билан бўлиб турган Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги давлат котиби Франции Жан-Батист Лемуан журналистлар учун ташкил этилган брифингда маълум қилди.

«Бу бир неча йиллардан буён амалга ошириб келинаётган [мазкур] лойиҳа бўлиб, гап уни давом эттириш тўғрисида кетмоқда, — деди давлат котиби. — Ўзбекистон суверенитетини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи ушбу вертолётлар транспорт хизматларини, дейлик тиббий эвакуацияни, жиҳозлашга имкон яратади».

Жан-Батист Лемуаннинг сўзларига кўра, гап Écureuil («Олмахон») модели ҳақида кетмоқда. Ушбу вертолёт баланд тоғ ва иссиқ иқлим шароитларида фойдаланишга мослаштирилган. Ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, машинадан ўт ўчириш, электр тармоқлари мониторинги, юк кўтариш, ҳосилни чанглантириш, аэровидеотасвирга олиш ва геологик разведка каби кенг мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Вертолётлар нархи ва етказиб бериш муддатлари маълум қилинмади, бироқ Жан-Батист Лемуан 17 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Франция давлат котиби билан учрашувда аввал қўлланилган чегирмалар қўлланилишидан мамнунлик билдирганини таъкидлаб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан