Airbus Яқин Шарқ авиакомпанияларидан гигант буюртма қабул қилиб олди

Airbus Яқин Шарқ авиакомпанияларидан гигант буюртма қабул қилиб олди

Дубай авиасалонида бир кун ичида иккита мегабитим имзоланди: БААнинг лоукостер авиакомпанияси AirArabia 120 та A320neo’га, Амирликларнинг миллий авиакомпанияси Emirates эса 50 дона A350 самолётларига буюртма берди.

Буюртмалар Airbus учун анча “мойли” ҳисобланади: Emirates’ники $16 млрд, AirArabia’ники эса $14 млрд. туради.

Emirates’нинг олдинроқ тузган рўйхати бундан каттароқ ва қимматроқ ($21 млрд.) эди. Улар 40 дона А350 ҳамда 30 дона А330-900neo’га буюртма беришмоқчи эди. Бироқ якунда фақат 50 та А350 буюрилди.

AirArabia’нинг режалари эса жануби-шарқий Осиё ва Африка йўналишларида у билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган Ettihad Group билан биргаликда қўшма лоукостер очиш билан боғлиқ. Ҳамкорлик натижасида авиакомпания парки 3 баробар кенгаяди.