Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Академик АҚШ ва Россия ўртасида ядро уруши бошланишига нима сабаб бўлишини айтди
12.09.2019 17:48,  
860

Ёлғондан кўтарилган тревога ёки маҳаллий зиддиятнинг кескинлашуви Россия Фанлар Академияси қошидаги Халқаро хавфсизлик маркази раҳбари, академик Алексей Арбатовга кўра, АҚШ ва Россия ўртасида ядро уруши бошланишининг эҳтимолий сабабига айланиши мумкин.

Аввалроқ Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков стратегик барқарорлик атрофидаги вазият ёмонлашиб бораётгани ва ядро уруши хавфи юзага келиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. 

Академикнинг қайд этишича, айнан олдиндан режалаштирилмаган ядровий зиддият эҳтимоли кўпроқ, чунки томонларнинг биронтаси ҳам ядро урушини ғалабага қадар олиб бора олмайди, иккиси ҳам бунинг имкони йўқлигини яхши билади. “Россия ёки АҚШнинг олдиндан режалаштириб бир-бирига ҳужум қилиши – бу эҳтимоли ўта паст ҳолат. Бошқа нарсадан хавотир олиш керак”, деди Арбатов.

Техник носозлик

Олим ядро уруши техник носозлик сабабли бошланишини воқеалар ривожининг биринчи варианти сифатида кўрсатди:

“Биринчидан, у (ядровий зиддият) ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизимининг техник жиҳатдан ишламай қолиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Бу тизимлар тез-тез ёлғондан тревога кўтариб туради, агар бу тревогалар инқирозли вазиятда у ёки бу томонга жуда қаттиқ таъсир ўтказса, у ҳолда ядро уруши юз бериши мумкин”, деб изоҳлади Арбатов.   

“Ёлғондан тревога кўтарилиши техник носозлик билан ҳам, ядро террорчиларининг иғвоси ҳам бўлиши мумкин”, деб қўшимча қилди у. 

Кескинлашиш

“Ядро уруши келиб чиқишининг иккинчи эҳтимоли – маҳаллий зиддиятларнинг глобал даражага ўсиб чиқиши”, деб ҳисоблайди академик.

“Исталган ерда ҳарбий зиддият пайдо бўлиши мумкин: Қора денгиз, Болтиқ денгизи, шимолда, Болтиқбўйида, Украинада қуролли кучларимиз бошқалар билан тўқнашиши мумкин. Ютқазаётган тараф эса зиддиятни тўхтатиш, рақибни тийиб қшяиш мақсадида ядро қуролини чекланган тарзда қўллашга қарор қилиши мумкин. Аммо қарши тараф ҳам бунга жавобан ядро қуролини қўллайди. Шунда кескинлик ортади, ҳар икки томон бир-бирига зарба беради: дастлаб тактик нишонларга, кейин ўрта узоқликка, ундан кейин эса стратегик нишонларга қарата ўқ узилади”, деди Арбатов.

Экспертнинг баҳолашича, 1987 йилда СССР ва АҚШ ўртасида тузилган “Ўрта ва яқин масофаларга отиладиган ракеталарни йўқ қилиш” шартномасининг фаолияти тўхтатилиши ва ўрта узоқликка отиладиган ракеталарнинг такомиллаштирилаётгани сабабли ҳозирда ядро уруши хавфи кучайиб боряпти. Арбатов Россия учун АҚШнинг Европа ва Осиёдаги ўрта узоқликка отиладиган ракета тизимлари стратегик нишон бўлиши, уларни ҳар қандай усулда қўллаш Москванинг стратегик даражадаги ҳарбий жавобига олиб келиши, ўз ўрнида АҚШ ҳам айни чорага қўл уриши мумкинлигини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан