Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Академик Эдвард Ртвеладзе вафот этди
10.02.2022 20:35,  
85

Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.

Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларининг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олими эди.

1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топди. У Беруний номидаги мукофот (1985), “Буюк хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари билан тақдирланган. Олим Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати бўлган.

Олим Марказий Осиё (Ўзбекистон, Туркманистон) ва Шимолий Кавказ (Ставропол ўлкаси, Карачай-Черкесия, Кабардин-Балкар, Шимолий Осетия)да ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан