Академик лицейларнинг саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди

Академик лицейларнинг саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган эди.

Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизматининг хабар беришича, махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилган.