Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Акциз солиғи бўйича қонунчиликка қандай ўзгаришлар киритилмоқда?
5.01.2023 15:09,  
24

Сақлаб қолинди:

солиқ тўловчиларнинг тоифаси,

солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари.

2023 йил 1 февралдан нефть маҳсулотлари ҳамда ишлаб чиқариладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари 10 %га индексация қилинди.

2023 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини (кучсиз алкоголли ичимликлар бундан мустасно) ишлаб чиқаришда акциз солиғи акциз тўланадиган маҳсулот таркибидаги этил спиртининг улушидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотининг ўлчов бирлиги «литр» деб белгиланди (илгари «дал» эди).

2022 йилда ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ставкаси 1 дал учун 138 000 сўм (ёки 1 литр учун 13 800 сўм) миқдорида белгиланган эди.

2023 йилда ушбу маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси акциз тўланадиган товар таркибидаги сув қўшилмаган этил спиртининг 1 литри учун 34 500 сўм миқдорида белгиланмоқда.

Масалан, ароқ таркибидаги этил спирти улуши 40%ни ташкил этади, 1 литр учун акциз солиғи суммаси 13 800 сўмни (34 500 сўм х 40%), 2023 йил 1 февралдан эса индексацияни ҳисобга олган ҳолда – 15 200 сўмни (38 000 сўм х 40%) ташкил этади.

2023 йил 1 январдан қуйидагиларга акциз солиғи ставкаси 5 бараварга оширилади ва 1 литр учун 7 450 сўмни ташкил этади:

озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти;

эфиралдегидли фракциядан техник ректификацияланган этил спирти;

асосий фракциядан этил спирти.

2023 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини импорт қилишда акциз солиғи ставкалари 5% га пасайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан