Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aкмал Саидов халқаро ташкилотда раис ўринбосари этиб тайинланди
5.02.2020 11:23,  
480

Парламентлараро Иттифоқ бошқарув органларининг янги таркибини шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов ушбу Иттифоқ Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, шунингдек, унинг молия бўйича кичик қўмитаси аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Мамлакатимиз вакили биринчи бор 2020-2023 йилда Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида қайд этилди.

МАВЗУГА ДОИР: Акмал Саидов Қонунчилик палатасида янги лавозимни эгаллади (видео)

Парламентлараро Иттифоқ – дунё давлатлари парламентларининг асосий халқаро органи бўлиб, 1889 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда ташкилотга 179 мамлакат парламентлари аъзо. Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси 18 кишидан таркиб топган бўлиб, улар ташкилотнинг 6 та геосиёсий гуруҳини ифодалайди ва унинг маъмурий орган сифатидаги вазифаларини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Акмал Саидов янги таъсис этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари лавозимига ҳам сайланган эди.

МАВЗУГА ДОИР: Акмал Саидов: Прописка бу – камситиш ёки дискриминациядир

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан