Акром Малик озодликка чиқди

Акром Малик озодликка чиқди

Бугун, 2020 йил 27 август, пайшанба куни, навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик озодликка чиқди. Бу ҳақда «Акром Малик қайдлари» телеграм каналида хабар берилди.

У 2016 йил, 22 июль, жума куни МХХ томонидан қамоққа олинган эди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- моддаси («Конституцион тузумга тажовуз») ҳамда 244-моддаси («Жамоат хавфсизлигига таҳдид») билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Акром Маликнинг мухолифатдаги Муҳаммад Солиҳ билан ҳамкорлиги ва «Абдуллоҳ Нусрат» тахаллуси билан ёзган сиёсий-танқидий мақолалари жиноят сифатида баҳоланган.

«Акром Малик қамоқда илмий ва бадиий ижод билан машғул бўлди. »Жангчи«, »Ҳалқа« каби қиссаларни, »Қалбнинг ичидаги нур" рисоласини ва бир неча шеърлар ёзди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумларни афв этди. Шу қаторда, дўстимиз Акром Маликнинг озод бўлиши барча ўзбекистонлик зиёлилар, ёзувчи, шоирлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳам адолатсевар халқимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлди, десак, хато бўлмайди.

Биз эса айтамизки, «Акром, Аллоҳ хайрлисини берсин, ортда қолгани рост бўлсин! Озодлик муборак!» - дейилади хабарда.