Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Колонияда қисқа муддатли учрашувга кимлар кела олади? Ёки маҳкум Акром Малик бу учрашув ҳуқуқидан нега тўла фойдалана олмаяпти?
17.02.2020 07:13,  
835

Адвокатлар Ф.Мустонов ҳамда Т.Жуманиязовларнинг айтишича, уларнинг ҳимоясидаги маҳкум Акром Маликка уни кўргани келган дўстлари билан қисқа муддатли учрашув учун рухсат берилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодексининг 76-моддаси “Маҳкумларнинг учрашувлари” деб номланади. Унга кўра, “Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилади. Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади”.

Маҳкум Акром Маликнинг ҳолидан хабар олгани келган филология фанлари докторлари, профессорлар Р.Зоҳидов, А.Тилавов, шоира М.Шодмонова, ҳуқуқбон А.Турғунов, маҳкумнинг дўсти К.Юсуповлар қисқа муддатли учрашув рухсатини олишолмаган. Уларга қуйидаги важлар кўрсатилган:

1) филология фанлари доктори, профессор, таниқли навоийшунос Р.Зоҳидовнинг "эски праваси" унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланмагани учун;

2) таниқли шоира М.Шодмонова маҳкумга "бегона аёл" бўлгани учун;

3) дўсти, халқаро иқтисодчи дипломи бор, магистр даражасидаги К.Юсупов якшанба (дам олиш куни) иш вақтида келгани ва маҳкумнинг соқоли бироз қорайиб ўсиб қолгани учун улар қисқа муддатли учрашувга кира олмай қайтиб кетганлар.

Аммо А.Тилавов ҳамда А.Турғуновлар бирор сабабсиз қисқа муддатли учрашувга қўйилмаган.

Адвокат Ф.Мустоновга кўра, аввал унинг ҳимоясидаги Акром Малик барча дўстлари билан қисқа муддатли учрашувга чиқиб келган, аммо яқинда маҳкум Акром Маликов жазо ўтаётган 48-сонли манзил-колонияга (эски 69) янги раҳбар подполковник Ж.Жумабоев келгач вазият ўзгарган. Мазкур манзил-колонияда фаолият юритувчи тезкор бўлим бошлиғи ҳамда Беҳзод Қодировларга кўра "маҳкумларнинг яқин қариндошларигагина қисқа муддатли учрашув рухсати бор, бошқа шахсларга бу учрашув қатъиян таъқиқланган, буни 48-сонли манзил-колониянинг янги раҳбари, подполковник Жамолиддин Жумабоев шахсан буюрган ва ҳеч ким буни буза олмайди".

Ф.Мустоновнинг айтишича, "бирор мансабдорнинг ички буйруғи Қонундан устун бўла олмайди. Қонунда эса маҳкумлар қариндошларидан бошқа шахслар билан ҳам қисқа муддатли учрашувга чиқишлари мумкин". Шу сабабли, Ф.Мустонов 48-манзил-колония бошлиғи, подполковник Ж.Жумабоевдан мазкур ички буйруғи учун қонуний асос сўраб мурожаат қилишини билдирди.

2016 йил 22 июлдан буён қамоқда сиёсий айблов билан ўтирган ёш навоийшунос, собиқ блогер, иқтидорли шоир Акром Маликнинг кайфияти, соғлиги, қонуний ҳуқуқларининг дахлсизлиги кўпчиликнинг диққатида турган жиддий масаладир. Шундоқ қийин руҳий ҳолатда ёш умри, илми ва иқтидори панжара ортида хазон бўлаётган ижодкор, адабиётшуносга Қонундан ташқаридаги бу таъқиқ оғир таъсир қилгани аниқ. Ҳолбуки, бундай инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини халқимиз равнақига хизмат қилиши учун шароит ҳозирлаш ҳукуматимизнинг бош мақсадларидан биридир.

P.S. Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларидан келаётган хабарларга кўра, охирги кунларга маҳкумларга муносабат ўзгарган, аввалги оғир жазо чоралари қайтаётгани кузатилмоқда. Шунингдек, назорат ҳам қатъийлашгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан