Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда шакар нархи асоссиз ошиб кетдими? Аксилмонополия қўмитаси изоҳ берди
17.03.2022 21:16,  
298

17 март куни Ўзбекистондаги ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ.  Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2 фоизини ташкил этади. Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жахон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилмоқда.

Ўзбекистонда иккита – “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тонна шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тонна тайёр шакар ва 32 минг тонна хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тонна хомашё етказиб берилади. 

Шунингдек, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга ошириляпти.

“Бундан ташқари республика аҳолисига шакар маҳсулоти етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб бериш мақсадида Ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда. Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмасликни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслигикни сўради. Асоссиз оширилган нарх-наво бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан