Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ал-Азҳар шайхи «Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси» унвони билан тақдирланди
3.03.2020 12:32,  
173

2020 йилнинг 3–5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Ал-Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг маълум қилишича, анжуман доирасида Самарқанд шаҳри ҳокими Бобур Облоқулов Миср ва бутун дунёдаги етакчи исломий ўқув юртларидан бўлган "Ал-Азҳар" мажмуасининг шайхи ва бош имоми Аҳмад Тоййибга “Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси” унвонини бериш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг сўзга чиққан шайх Аҳмад Тоййиб “Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси” унвонининг берилиши катта эҳтиром экани, бундан жуда мамнун эканлигини изҳор қилди. Шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланаётгани, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга ривожланиб бораётганини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан