Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Alibaba акциялари тушиб кетди
10.06.2022 13:40,  
30

Савдолар давомида Alibaba акциялари 8 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. АҚШнинг NYSE фонд биржасида сессия якунига кўра, электрон тижорат гигантининг акциялари бир акция учун 109,9 доллардан сотилди, пасайиш эса 8,13 фоизни ташкил этди.

Бу Алибаба шўба корхонаси  Ant Group компаниясининг  IPO'ни қайта бошлаш режалари рад этилиши фонида содир бўлди, дея таъкидлайди CNBC. Ant Group'нинг ўзи ҳозирда IPO'ни қайта тиклашни режалаштирмаётганини айтди ва асосий регулятор (Хитой Қимматли қоғозларни тартибга солиш комиссияси) потенциал листингни баҳоламаганини айтди.

Аввалроқ, Bloomberg агентлиги Хитой Ant Group IPO'ни қайта бошлаш имкониятини муҳокама қила бошлагани ҳақида хабар берган эди. Reuters, ўз навбатида, Пекин рўйхатга яшил чироқ ёққанини тасдиқлади.

Компания Гонконг фонд биржасида 34,5 миллиард доллар йиғишни мақсад қилган бирламчи оммавий таклиф билан оммага чиқиши керак эди. Бу воқеа тарихдаги энг йирик IPO бўлиши мумкин эди, бироқ 2020 йилда регуляторлар Ant Group  қимматли қоғозларни биржада жойлаштириш бўйича меъёрий талабларга жавоб бермаслигини аниқладилар ва компанияга биржага чиқишини тақиқладилар. 

Кейинчалик Хитой ҳукумати компанияни қайта қуришга ва давлат компаниялари билан ҳамкорлик қилишга мажбур қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан