Alibaba асосчиси Жек Ма истеъфога чиқди

Alibaba асосчиси Жек Ма истеъфога чиқди

Alibaba асосчиси Жек Ма бошқарув кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Ма 55 ёшида нафақага чиқишга қарор қилган. Ҳозирда унинг бойлиги 41.8 млрд $ни ташкил этади.

Alibaba Group директорлар кенгашида унинг ўрнини компания бош директори Дениел Чжан эгаллайди.

Жек Ма Хитойнинг сурати Forbes журнали муқовасида чоп этилган биринчи кишиси ҳисобланади. У Хитойнинг энг бой одами ва шу билан бир қаторда сайёрамизнинг ҳам энг бойларидан биридир. 

Alibaba Group Aliexpress онлайн-дўкони, Alibaba Picture кинокомпанияси ва булутли хизматлар таклиф қилувчи Alibaba Cloud Computing компаниялари тузилмаларини бошқаради.

Alibabaнинг бозор баҳоси 460 млрд $ни ташкил этиб, у Amazon ҳамда eBayдан ҳам қимматроқ.

4552