Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алибаба қанчалик ишончли? Компания кунига 300 млн. марта киберҳужумларга дуч келмоқда
17.10.2019 19:44,  
336

Хитой техногиганти Алибабага кунига 300 миллион маротаба хакерлик ҳужумлари уюштирилмоқда. Бу ҳақда компания асосчиси Жек Мага таяниб, CNBC хабар бермоқда.

Манинг сўзларига кўра, 1 млрд. фойдаланувчиси бўлган ҳамда кунига 50 млрд $ транзакцияларни амалга оширадиган AliPayга шунча киберҳужумлар бўлишига қарамай, у хакерларга «бир цент» ҳам бериб қўймаганидан фахрланади.

«Alibaba Groupга кунига 300 миллион марта киберҳужумлар бўлади. Ҳар куни. Аммо шунга қарамай, бизда умуман муаммо йўқ», - дейди Cингапурдаги Forbes CEO конференциясида иштирок этган Ма.

Шунга қарамай, Алибаба бу борада «етакчи» эмас. Яна бир Хитой техногиганти Huawei хавфсизлик директори сўзларига кўра, уларнинг компанияси кунига 1 миллионга яқин киберҳужумларга дуч келмоқда. Бошқа компаниялар ҳозирча бу мавзуга доир расмий маълумот бермаганлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан