Даъвогар қуйидагилар тўғрисидаги даъволарни ўзи яшаб турган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ҳам тақдим этиши мумкин:
— алимент ундириш тўғрисидаги даъво;
— оталикни белгилаш ҳақидаги даъво;
— майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво.