Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Навоий ҳақида сиз ўқимаган маълумотлар
9.02.2016 04:12,  
3558
  • Турк султони Сулаймон Қонуний (“Муҳташам юз йил” орқали таниш) Алишер Навоий ижодига юксак эҳтиром кўрсатган ва “Хазойинул-маоний”, “Хамса” сингари асарлари қўлёзмасини кутубхонасида сақлаган.
  • Навоийнинг этник мансублиги устида ўзбеклар ва уйғурлар тортишиб келишади.
  • Навоий фуқаро учун ўз ҳисобидан мадраса, хонақоҳ, кутубхона, шифохоналар бунёд эттирган.
  • Навоий файласуф ва сўфий бўлган.
  • 1942 йилда Навоийнинг 442 йиллигига бағишлаб Совет иттифоқида почта маркалари босиб чиқарилган.
  • XVI асрдан ХХ аср бошларигача Алишер Навоийнинг асарлари Ўрта Осиёнинг барча мадрасаларига ўқиш дарслиги сифатида киритилган.
  • 1947 йилда “Алишер Навоий” фильми суратга олинган. 1980 йилда эса 10 серияли видеофильм ишланган.
  • Меркурийдаги кратерлардан бирига Навоий номи берилган.
  • Москва, Тошкент, Ўш, Баку, Самарқанд, Навоий ва Токио шаҳарларида Навоийга ҳайкал ўрнатилган. Олма-Ота, Киев, Баку, Ашхобод ва юртимизнинг кўплаб шаҳарларидаги кўчалар Навоий номи билан аталади.
  • 2007 йилнинг апрелида Вашингтонда “Алишер Навоий ва унинг Марказий Осиё халқлари маданий тараққиётига таъсири” мавзуида конференция ўтказилди.
  • 2009 йилдан бошлаб Астраханда Алишер Навоийга бағишлаб ҳар йили маданий тадбир ўтказиб келинади.
  • Навоийнинг қўлёзмалари Россия, Англия, Туркия, Эрон, АҚШ, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар кутубхоналари ҳамда музейларида сақланади.
  • Деярли барча ўзбек шоирлари ижодида Навоийга бағишланган шеър топиш мумкин.

Навоий бўлмоқ учун,

Патдан қалам йўндирдим.

Чопон кийдим сал узун,

Бошга салла қўндирдим.

Сотиб олдим бир жуфт шам,

Вазирбоп пар ёстиқча.

...Энди фақат талант кам,

Ва хотин ҳам ортиқча.

 

Шеър муаллифи Анвар Обиджон, Ўзбекистон Халқ шоири

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан