Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Алишер Қодиров: Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди
12.02.2022 10:38

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров кеча президент раҳбарлигида ўтказилган, йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Президент раҳбарлигида ўтказилган, йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда иштирок этдим. 

Бир йилда 9 мингта авария, 3 мингга яқин ўлим, шундан 600 га яқини болалар! 

Фожеа! Бошқа таъриф йўқ!

Жуда жиддий таклифлар билдирилди. Катта ишлар бошланган. 

Барча амалга оширилган ва оширилиши режалаштирилаётган ишларнинг самарадорлиги тартиб ва қоидаларга амал қилиш билан боғлиқ. 

Қонун фақат инсонпарвар бўлиши эмас, инсонларни ҳимоя ҳам қилиши керак!

Тартиббузар оғзини тўлдириб жамиятга ақл ўргатмасин, одамларни чалғитмасин, ўзидан “тасодифлар қурбони” ясамасин - жазосини олсин, тамом! 

Зўравон, ғўдайган, пасткашлик комплексини машинаси воситасида тартибга тупурадиган эркатойлар ёки фаросатдан маҳрум, ҳаётининг мазмуни автомашинадан иборат, қоидани ўрганиш ва амал қилишга ақли ҳам, сабри ҳам етмайдиган “калтабин гражданларни” ҳайдовчилик ҳуқуқидангина эмас, озодлигидан ҳам маҳрум қилиш, 2-3 йил қайта тарбиялаш муассасаларига маҳкум қилиш тўғри бўлади деб ўйлайман. 

Бундайларни тўхтатиш учун кимларнидир моли ёки жонига зарар етишини, бир онани боласининг жасади устида чирқиллашини кутиб ўтириш керак эмас.

Қонун устувор - жазо муқаррар бўлсин!

Нафақат йўл ҳаракати қоидалари, жамоат тартиби, маъмурий қоидаларга ҳам амал қилинишига эришиш керак. Ким бўлсанг ҳам тартибни буздингми - жазоингни ол, рози бўл, ўзингни айбла!

Тартиб бор жойдагина тараққиёт бўлади.

Жамоат транспорти тизимли ва сифатли бўлса, аҳоли хусусий автодан кам фойдаланади. Жамоат транспорти тизимсиз ва сифатсизлигида тирбандликни ўрни катта.

Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келаяпди. 

Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, автойўлларга ҳам босим жиддий камаяди. 

Яна бир масала, жамоат транспортининг сифати билан боғлиқ. 

Автобусларга пул тўплаш режаси қўйилиши тартибсизликни бошланиш нуқтаси. Автобусга қандай қилиб кунлик режа қўйиш мумкин? У йўловчи териб юриши эмас, белгиланган вақтда, белгиланган жойда бўлиши керак! Ҳатто, йўловчиси бўлмаса ҳам! 

Автобус ҳаракати учун алоҳида, ажратиб қўйилган йўл бўлиши автобусни аниқ график асосида ҳаракатини таъминлайди (намунали ўрнак - Истанбул). Менимча бу трамвай учун қайта тизим яратишдан арзонроққа тушади.

Жазони кучайтириш, тартиббузарларга бетоқат муносабатни шакллантириш билан бир қаторда, жамоат транспортини жозибали ва қулай қилиш ҳам автомашина оқимини камайтириш, йўллардаги фожиалар олдини олишга хизмат қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан