Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Қодиров “савияcиз ўқитувчига кўп маош беряпмиз” деган гапига изоҳ берди
14.06.2021 20:03,  
692

Ижтимоий тармоқларда Миллий тикланиш раҳбари Алишер Қодировнинг ўқитувчилар ва уларнинг маоши ҳақида айтган гапи муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Унда Қодиров халқ таълимига 10 трлн сўм ажратилиб, шунинг 1,7 триллиони қурилишга ажртилаётганини таъкидлаб, савиясиз ўқитувчига юқори маош бергандан, кўпроқ инвестицияни мактаблар қурилишига ажратиш кераклигини айтган.

Спикер ўринбосари тармоқларда бу мавзу юзасидан танқидлар кўпайгач, айтган гапига изоҳ беришга мажбур бўлди.

Ўқитувчилик энг қиммат касб бўлиши керак. Бунга фақат рақобат билан эришиш мумкин. Рақобат савияли ва савиясиз ўқитувчини кўрсатиб беради. Авваламбор, энг қобилиятлиларни танлаш учун абитуриентлардан ижодий ва психологик тестлар олиниши зарур.

Савияли ўқитувчи кўп маош олсин, савиясизи ўқитувчиликдан кетсин. Педагогикада тасодифий одамларни ишлаши мураккаб операцияни тасодифий одам амалга ошириши билан бир хил. Фарқи, медицинада инсон, педагогикада авлод бой берилади.

Тарбия ва таълимда йўл қўйилган хатоларни тузатиб бўлмайди. Бугун ўқитувчининг барча тоифасига маош оширилаётгани учун етарли миқдорда мактаб қурилмаяпди. 4 йилда 134 та мактаб қурилган, холос. Бир синфга ўртача 45 тагача бола тўғри келмоқда. Бунақа синфлар ва тасодиф ўқитувчилар билан янги авлод бой берилади, – дейди Қодиров.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан