Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Қодиров: "Украинадаги инқироз бўйича билдирилган Ўзбекистон позициясини тўғри деб ҳисоблаймиз"
27.02.2022 20:38,  
227

Миллий Тикланиш демократик партияси раиси Алишер Қодиров Украинада бўлиб ўтаётган жараёнларга муносабат билдирди:

«Ватанига бостириб келганга қарши курашиш, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри! Бировнинг ватанига бостириб бориш, сабаби нима бўлишидан қатъий назар нотўғри!

Ўзбек халқи асрлар давомида орттирган давлатчилик тажрибаси асосида доимо вазмин хулосалар, прагматик музокаралар тарафдори бўлган ва тинчликни қадрлаган.

Украинадаги инқироз бўйича билдирилган Ўзбекистон позициясини тўғри деб ҳисоблаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Дўст украин ва рус халқлари бошидаги қонли қора булутларни тезроқ бартараф бўлишидан умидвормиз. Жонажон Ўзбекистонимиз тинч бўлсин!».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан