Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Саъдуллаев янги лавозимга тайинланди
10.07.2020 15:43,  
818

Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

Ёшлар ишлари агентлиги жорий йилнинг 30 июнь куни президентнинг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони билан ташкил этилган.

Агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади. 

Шунингдек, Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор ҳам ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан