Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усманов иштирокида сайёр қабул ўтказилди
8.04.2019 15:52,  
65

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар оддий одамларнинг ҳаётини ўзгартирмоқда. Йиллар давомида ечими топилмаётган масалалар қабуллар жараёнида дақиқалар ичида ҳал этилмоқда. Хусусан, фуқаролар арз қилиш учун раҳбарлар ҳузурига эмас, раҳбарлар оддий фуқароларнинг дарду ташвишини эшитиш учун жойларга бориб масалаларни ҳал этиб бермоқда.

2019 йил 7 апрель куни Денов тумани аҳолисининг мурожаатларини тинглаш учун Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, Президент администрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов, Денов туманининг 4 та сектор раҳбари, Сурхондарё вилоятидаги ташкилот раҳбарлари олис “Меҳнатобод” маҳалласига ташриф буюришди.

Қабул жараёнида аксарият фуқароларнинг мурожатлари жойида ҳал этилди. Хусусан, тоғли Сина қишлоғидан Сайёра Темирова оилавий шароити яхши эмаслиги ва ишлаш истаги борлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ўша жойнинг ўзида ҳал этилиб, Сайёра Темирова ўзининг уйига яқин бўлган 14-қишлоқ врачлик пунктига ишга кирди.

Денов туман фуқароси Шодиев Қурбонали тақдир тақозоси билан оғир шатоитга тушиб қолган. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён жигар церрози билан оғрийди. У бугунги кунда турмуш ўртоғи учун дори-дармон олишда моддий қийинчиликка дуч келмоқда. Ушбу масала Денов туман ҳокими Б.Иботов ва Денов туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Й.Бўриев томонидан назоратга олиниб, унга моддий ёрдам ажратилди.

Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда Денов туманидаги “Дашти чинор” маҳалласи фуқароси Тўраев Шоҳруҳ тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.  Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов Тўраев Шоҳруҳга кредит ажратилиши бўйича кўрсатма берди. Шу жойнинг ўзида 4-сектор раҳбари – Денов туман Солиқ Инспекцияси раҳбари Одил Ёқубов Шоҳруҳга “Микрокредитбанк” Денов туман бўлимидан 28 миллион кредит расмийлаштириш учун тавсифнома расмийлаштирди.

Денов туманида ўтказилган қабулда 186 та мурожаат эшитилди. Шундан  51,3 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган 48,7 фоиз мурожаатлар назоратга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан