Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Алишер Усмановга тегишли «Мегафон» Ucell компаниясини сотиб олди​
17.09.2019 13:25,  
969

Россиянинг энг йирик алоқа операторларидан бири «Мегафон» компанияси Ўзбекистоннинг Ucell алоқа операторини сотиб олди, деб хабар беради Дарё.

Бироқ, Ucell компаниясининг матбуот хизмати раҳбари Бахтиёр Насимов ушбу маълумотларни тасдиқламаган. Битим суммаси ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.

Хабарда айтилишича, Ucell компанисия қайта ташкил қилиш ва жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган. Тахминларга кўра, Ucell номи «Мегафон»га ўзгартирилади.

Маълумот учун, Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси Россиядаги йирик алоқа операторларидан бири — «Мегафон»нинг назорат қилувчи акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ucell Coscom бренди остида 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, 2007 йилнинг июль ойидан TeliaSonera Coscom компаниясининг асосий акциядорига айланди. 2008 йилнинг июнь ойида Coscom оператори Ucell бренди остида фаолият бошлади. Бугунги кунга келиб, компания абонентлари сони 7,1 миллионни ташкил қилади. Ucell 1 йил муқаддам Telia’дан 215 миллион долларга Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси томонидан сотиб олинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан