Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов ажратган пуллар сирдарёликларга тарқатилади
14.05.2020 07:30,  
619

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан ажратилган маблағ яқин кунларда «Сардоба» сув омбори бузилишидан жабрланган аҳолига тенг қийматда бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар бермоқда. 

Нашр манбасига кўра, хайрия маблағи ҳозирда Республика Маҳалла фонди ҳисоб рақамида турибди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда. Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев тадбиркор Алишер Усмонов нафақат ўз ҳамюртларига, балки офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга ҳам ёрдам берганини таъкидлаб, унга миннатдорчилигини билдирган.

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларни ҳам ёддан чиқармаймиз. Тадбиркорларимиз оғир дамларда елкадош бўлмоқда», деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Сирдарёдаги сув омбори тўғони бузилиши ва сув тошқини юзага келишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия маблағи ажратган эди.

Ушбу маблағнинг 10 миллион долларлик қисми Ўзбекистон учун, 5 миллион доллари эса Қозоғистон учун тақдим этилган.

Ҳозирда Қозоғистон Алишер Усмонов берган пулларни халққа тарқатишни бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан