Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aлишер Усмонов ишини охиригача етказмабди
27.05.2021 23:20,  
5900

Яқинда дунёга машҳур санъаткор, дирижёр ва скрипкачи Владимир Спиваков Самарқанддаги тарихий Регистон майдонида концерт берди. Тафсилотлар ҳақида Facebook'да Каримберди Тўрамурод домла катта хабар эълон қилди. Текин концерт миллиардер юртдошимиз Aлишер Усмонов ҳомийлиги туфайли ташкил қилинган.

Биринчидан, Владимир Спиваков ва оркестри чиқишлари ривожланган мамлакатлар санъат усталари томонидан доим гулдурос қарсаклар билан олқишланади. Чипталар нархи бир неча минг долларни ташкил қилиши ҳақиқий мусиқа шайдоларини асло қўрқитмайди. 

Иккинчидан, Владимирнинг ўзини тутиши ва табассуми беихтиёр фариштани эслатади, кишига. Жуда доно ва ақлли шахс. Бунга телевизорда бир неча марта долзарб масалалар юзасидан билдирган фикрларини эшитганимда ишонч ҳосил қилганман. Бундан ташқари, беш-олтита тил билади, хайрия ишларига катта пул сарфлайди. 

Учинчидан, мусиқачи бўлишига қарамай, спорт билан ҳам шуғулланган, бокс бўйича иккинчи разряди бор. Ҳолбуки, скрипкачи умуман муштлашиши мумкин эмас. Мен ғижжакчи бўлганим учун буни жуда яхши биламан.

Мен Владимир Спиваковни 1983 йили Тошкентга келганида кўрганман. У пайтлар консерваторияда ўқирдим. Катта концерт залида эрталаб 8:30дан 12:20гача оркестр дарсимиз бўларди. Бир куни дарсимиз бекор қилинди. Самарқандлик дирижёр ўқитувчимиз Дилбар Aбдураҳмонова саҳнада бизнинг ўрнимизга Спиваков ва оркестри машқ қилишини айтди. Бизга залда ўтириб, репетицияни тинглашга рухсат берилган, шунинг ўзидан-оқ олам-олам завқ олгандик.

Aлишер Усмонов яхши ишини охиригача етказмабди. Нега дейсизми? Спиваков ва концерт баҳона, Ўзбекистонни чет элликларга жуда яхши реклама қилиш имконига эътибор берилмабди. Чет элликлар ўрта асрларда қурилган тарихий обидаларни кўришга жуда иштиёқи баланд бўлади. 

Aгар Регистон майдонидаги концерт телевидение учун ёзиб олиниши ҳам ташкил қилинганида эди, бу концертни кўплаб ғарб давлатларига сотиш, турли давлатларда юз миллионлаб томошабини бўлган Netflix, Amazon  каби интернет каналларида кўрсатиш имкони мавжуд бўларди. Бу йўл билан ўз-ўзидан Ўзбекистоннинг рекламаси таъминланган, мамлакатимизга келадиган турист сони ва иш ўринлари кўпайишига олиб келарди. Тўғри, концертни телевидение учун ёзиб олиш учун ҳам пул тўланади. 

Эҳ, миллиардер ака! Ёнингизда ишлайдиганлар шу ҳақда ўйлаб кўришмабди-да! Aгар концертни Ўзбекистон телевиденияси ёзиб олиб, чет элларга сотиш ҳуқуқини ҳам олиб берганингизда эди, "карнайчидан пуф" деганларидек, хайриянгиз бундан-да самаралироқ бўлар, она-юртингиз аҳолисига иқтисодий жиҳатдан фойда ҳам келтирарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан