Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 миллион доллар хайрия қилди
23.04.2020 18:28,  
675

Бугун халқаро пресс-клубда "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати, пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистонда иқтисодий вазият мавзусида сессия бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров иштирок этди.

"Хайрия ишларида фаол қатнашаётган юртдошларимизни ҳам алоҳида ибрат қилиб кўрсатиш ўринли бўларди. Масалан, Алишер Усмонов 20 миллион доллар моддий ёрдам кўрсатди. Яна 5 миллион доллар пул ҳадя қилди. Бугун ушбу сумма келиб тушади. Бу маблағлар Зангиотада қурилаётган шифохона қурилишига сарфланади.

Бундан ташқари, UzTex 1 млн доллар, Навоийдаги «Бахт текстил» ташкилоти 500 минг доллар, Tashkent Trade Centre эса 200 минг доллар хайрия қилди", деди Қўчқоров.

Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача «Меҳр-шафкат ва саломатлик» фондига 600 млрд сўмга яқин маблағ келиб тушган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан