Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Алишер Усмоновнинг компанияси «Капиталбанк»даги акцияларини сотди
4.03.2022 16:34,  
124

USM Holdings «Капиталбанк» АТБ акцияларининг 61,54 фоизига биргаликда эгалик қилувчи «Телекоминвест» МЧЖ (Россия) ва «Finance TCI» МЧЖ (Ўзбекистон) устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиш бўйича битим тузди.

Битим «Капиталбанк» АТБ бизнесини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдор бўлган хусусий инвесторлар гуруҳи ташаббуси билан тузилганлиги айтилмоқда.

Битимнинг тижорат шартлари ошкор этилмаган.

USM – металлургия ва тоғ-кон саноати, телекоммуникация, технология ва молиявий хизматлар соҳаларидаги активларга эгалик қилувчи ва уларни бошқарадиган Россиянинг диверсификацияланган холдинг ширкати. Гуруҳ активлари орасида «Металлоинвест», «Мегафон», «Удоканская медь» ва Оҳангаронцементга эгалик қилувчи «Аккерманн Цемент» каби корхоналар бор. USM «Илғор технологияларни ривожлантириш маркази» акциядори ҳисобланади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан