Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алматида карантин режимини бузган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қамоққа олинди
1.04.2020 09:41,  
598

Алматида карантин режимини бузган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар берди Kazinform мухбири.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинганига қарамай, ҳанузгача ўтиш пунктларини ноқонуний четлаб ўтганлар бор.

«Алатау туманида Ўзбекистоннинг уч фуқароси қўлга олинди. Улар Бурундай микрораёнида жойлашган №3 станцияни четлаб ўтиб, шаҳарга киришга ҳаракат қилишди. Бироқ, бу уриниш натижа бермади.

Маълум бўлишича, улар иш излаб Алматига келишган. Айтишларича, улар карантин ҳақида билмаган. Албатта, бу уларни жавобгарликдан озод қилмайди.

Ихтисослашган туманлараро маъмурий суд чет элликларни Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 476-моддаси (фавқулодда ҳолат режимини бузиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортди ва улар маъмурий қамоққа олинди», - деди Алатау тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Улан Абилқайир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан