Амакисини кўприкдан итариб юбориб, умрига зомин бўлган шахс қўлга олинди

Амакисини кўприкдан итариб юбориб, умрига зомин бўлган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича,  Қуйичирчиқ туманида 41 ёшли фуқаро Бешкек маҳалласи Қорасув кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Коллектор” канали устига ўрнатилган кўприк устида ўзаро жанжал оқибатида 61 ёшли амакисини итариб юборган.

Амакиси кўприк устидан пастга йиқилиб тушиб, жароҳат олган.

“Натижада А.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 9  июнь куни шу ерда вафот этган”, - дейилади хабарда.

Хабарда жиноятси қўлга олингани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5616