Иш жойида пора билан қўлга тушган амалдор ашёвий далилларни чайнаб ютиб юборди (видео)

Иш жойида пора билан қўлга тушган амалдор ашёвий далилларни чайнаб ютиб юборди (видео)

РИА Новости

Россия Федерация тергов қўмитаси Росселхознадзорнинг Бурятия ва Иркутск вилояти бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари Владимир Журавлевни ҳибсга олди. Aмалдор "Бир гуруҳ шахслар томонидан пора олиш"да айбланмоқда. У тахминан 160 минг рубль ($2400) пора олган, деб хабар беради Иркутск давлат телерадиокомпанияси.

Ушбу кадрларда Владимир Журавлев далиллардан халос бўлиши учун қоғозни чайнаб ютишини кўришингиз мумкин. Қоғозда қора бухгалтерия бўлган деган тахмин бор.

Тергов қўмитаси амалдор ва бир гуруҳ шахсларни олдиндан тил бириктириб 160 минг рубль миқдорида пора олганликда айбламоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, айбланувчи Россия қишлоқ хўжалиги инспекциясининг минтақавий филиалидаги ҳамкасблари билан биргаликда ушбу пул эвазига тадбиркорга ёғоч экспорт қилиш учун фитосанитария сертификатларини тезда тайёрлаб берган.

Ушбу идора бошлиғи ўринбосарининг хонасида тинтув ўтказишда унга пора сифатида берилган 160 минг рубль пул ва бошқа гумондорнинг офисидан эса гиёҳванд модда - кокаин топилган.